logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Фаолият

foto

Хизматлар провайдерлари

20481

Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензияловчи органЎзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик).

Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерларни лицензиялаш Агентлик директорининг 2022 йил 14 июлдаги 32-сон буйруғи билан тасдиқланган Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3380-сон, 2022 йил 15 август) мувофиқ амалга оширилади.

 

Талабгорлар томонидан лицензия олиш тўғрисидаги аризалар тақдим этилиши:

Талабгорларнинг лицензиялар олиш тўғрисидаги аризалари, шунингдек уларга илова қилинган ҳужжатлар Агентликнинг info@napp.uz электрон почтаси, Агентликнинг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 22-уй манзилига почта орқали ёки шахсан келиб топширилганда қабул қилиниши мумкин.

Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлари фаолият турлари бўйича лицензия талабгорларининг лицензия олишга аризаларини қабул қилиш, Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлар фаолиятини амалга оширишга лицензияларни бериш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича эксперт комиссия фаолиятини ташкил этиш, шунингдек лицензияларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Лицензиялааш ва рухсат этиш тартиб-таомиллари бўлими томонидан амалга оширилади.

 

Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлар лицензияланадиган фаолият турлари:

а) крипто-биржа;

б) майнинг-пул;

в) крипто-депозитарий;

г) крипто-дўкон.

Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари билан фақатгина Ўзбекистон Республикасининг резидентлари - юридик шахслар шуғулланиши мумкин.

 

Лицензия амал қилиш муддатлари:

Лицензия чекланмаган муддатга берилади.

 

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятни амалга ошириш жойи, электрон почта манзили, банкнинг номи ва банкдаги ҳисобварағи, лицензияланадиган фаолиятнинг тури, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш ёки қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги акс эттирилган ариза;

б) лицензия талабгорининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчи ҳақидаги Низомнинг 2-иловасида келтирилган маълумотлар. Бунда, таъсисчилар ҳақидаги маълумотлар охирги бенефициар мулкдоргача кўрсатилади;

в) лицензия талабгорининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари чет эл фуқаролари бўлганда, Низомнинг 9-банди “з” кичик бандида назарда тутилган жиноятлар бўйича белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган тегишли хорижий мамлакатнинг ваколатли органидан олинган судланмаганлиги ҳақидаги маълумотнома ҳамда унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига нотариал тартибда тасдиқлаган таржимаси;

г) крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун устав жамғармаси (капитали) шакллантирилганлиги ҳамда устав жамғармасининг (капиталининг) тегишли қисми захирага қўйилганлиги ҳақида тижорат банкининг маълумотномаси.

Лицензия талабгорининг раҳбарияти (раҳбар, унинг ўринбосарлари) ва таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлганда, лицензияловчи орган Низомнинг 9-банди “з” кичик бандида назарда тутилган ҳолатларни ўзи мустақил тарзда текширади.

Юқорида назарда тутилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг раҳбари томонидан тасдиқланиши (имзоланиши) керак.

Лицензия талабгоридан Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензия олиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Лицензия олиш учун аризани кўриб чиқиш муддатлари:

Лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси қабул қилинган кундан эътиборан 20 иш куни ичида қабул қилинади.

 

Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга оширишда юридик шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган талаблар ва шартлар:

лицензия ҳар бир лицензияланадиган фаолият тури учун алоҳида берилади:

а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлашган электрон платформа ва (ёки) техник ҳамда дастурий воситалар мажмуининг мавжудлиги;

б) крипто-активлар билан боғлиқ барча операциялар бўйича маълумотларни, платформа иштирокчиларининг идентификация маълумотларини, хизматлар провайдерларининг платформа иштирокчилари билан муносабатларига оид материалларни (шу жумладан, платформа иштирокчилари ўртасида), шунингдек иш ёзишмаларини беш йил давомида сақлаш;

в) крипто-активлар айланмаси, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш ҳамда шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

г) Низомнинг 11-бандида белгиланган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги рекламага қўйиладиган талабларга риоя қилиш;

д) яширин майнинг (махсус дастурий таъминотдан фойдаланиш орқали учинчи шахсларнинг ҳисоблаш қувватларида, уларга билдирмаган ҳолда ёки розилигисиз майнингни амалга ошириш бўйича фаолият) ҳамда аноним крипто-активлар билан операцияларни, шу жумладан аноним крипто-активлар майнингини (анонимлик принципи бўйича ишлаётган крипто-активлар) амалга оширмаслик;

е) платформа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни лицензияловчи органнинг сўровига биноан бепул тақдим этиш;

ж) қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимларни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаш;

з) хизматлар провайдерларини:

террористик фаолиятда ёки оммавий қиргин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар томонидан бошқаришга йўл қўймаслик;

и) хизматлар провайдерларининг устав жамғармасида (капиталида) “з” кичик бандида кўрсатилган шахсларнинг ҳамда оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этишига йўл қўймаслик.

 

Қуйидагилар крипто-биржаларга қўйиладиган қўшимча лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

крипто-активларни котировкалашни уларга бўлган талаб ва таклиф асосида амалга ошириш;

ариза берилган санада пул маблағи шаклида базавий ҳисоблаш миқдорининг камида беш минг баравари миқдорида шакллантирилган устав жамғармаси (капитали) мавжудлиги, шундан уч минг бараварини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкида алоҳида ҳисобварақда захирага қўйиш.

 

Крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар провайдерлари фаолияти лицензияланганлиги учун давлат божлари миқдори:

Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунининг 24-моддаси учинчи қисмига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 июлдаги ПҚ-3832-сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-банди “ж” кичик банди ва Агентлик директорининг 2023 йил 17 октябрдаги 85-сон буйруғига мувофиқ крипто-активлар айланмаси сох,асидаrи хизматлар провайдерлари фаолиятини амалrа оширишrа лицензия берrанлик учун давлат божи миқдори уларни тўлаш санасида амалда бўлrан базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан қуйидаrи миқдорларда белгиланди:

крипто-биржа учун – БҲМнинг 73 400 баравари;

майнинг-пул учун – БҲМнинг 3 000 баравари;

крипто-депозитарий учун – БҲМнинг 7 000 баравари;

крипто-дўкон учун – БҲМнинг 3 700 баравари.

 

Лицензия талабгорлари учун чекловлар:

Хизматлар провайдерларининг устав жамғармаси (капитали) фақат улар таъсисчиларининг ўз маблағлари ва бошқа мол-мулкларидан шакллантирилади.

Хизматлар провайдерларининг устав жамғармасини (капиталини) шакллантириш учун кредит ёки гаров ёхуд бошқа маблағлар жалб қилинишига йўл қўйилмайди.

Хизматлар провайдерларининг номланиши ёки рамзларида “давлат”, “ҳукуматга оид”, “миллий”, “Ўзбекистон” ҳамда Ўзбекистон Республикаси шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатилиши тақиқланади.

 

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар:

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3388, 2022 йил 28 сентябрь) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан ушбу фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар (кейинги ўринларда – йиғимлар) тўланади.

Йиғимлар уларни тўлаш санасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан хизматлар провайдерлари бўйича қуйидаги миқдорларда белгиланади:

крипто-биржа фаолияти учун – БҲМнинг 740 баравари;

майнинг-пул фаолияти учун – БҲМнинг 100 баравари;

крипто-депозитарий фаолияти учун – БҲМнинг 5 баравари;

крипто-дўкон фаолияти учун – БҲМнинг 185 баравари.

 

Йиғимлар хизматлар провайдерлари томонидан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш учун белгиланган тартибда лицензия олган пайтдан эътиборан ҳар ойда тўланади.

Бунда, лицензия жорий ойнинг йигирманчи санасига қадар олинганда, йиғим ушбу ой учун тўлиқ миқдорда, лицензия жорий ойнинг йигирманчи санасидан кейин олинганда эса кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолият тўхтатиб турилганда ёки тугатилганда, йиғимни ҳисоблаб чиқариш кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатиб турилади.

Йиғимлар ҳар ойда олдиндан тўлов тарзида мазкур ойнинг ўнинчи санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар агентлигининг ғазна ҳисобварағига ўтказилади.

 

Йиғимларни тўлаш учун реквизитлар: 

Олувчи:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги

Олувчининг банки:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шахар ҳисоб-китоб касса маркази

Олувчининг ҳисоб-рақами:

2340 2000 3001 0000 1010

Шаҳсий ҳисоб варақ: 40142 18607 26273 34227 32148

Банк МФО:

00014

СТИР:

201 122 919

 

Талабгор/лицензиат белгиланган тартибда лицензияловчи органнинг:

Лицензияни беришни рад этиш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш ҳақидаги қарорлари, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

 

Крипто-активлар соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича эксперт комиссия таркиби:

 

1.

В.Пак

Директорнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси

 

 

 

 

2.

С.Хван

Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш департаменти бошлиғи

 

 

 

 

3.

А.Закиров

Крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

 

 

 

 

4

Н.Джураев

Крипто-активлар айланмаси соҳасини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи

       

5.

Т.Салиев

АТ инфратузилмаларини қўллаб-қўвватлаш ва ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи

 

 

 

 

6.

А.Хакимов

Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория мудири

 

 

 

 

7.

лавозим бўйича

Крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-таомиллари бўлими бошлиғи, комиссия котиби

 

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Лицензиялаш ва рухсат этиш тартиб-таомиллари бўлимининг мурожаат қилиш учун маълумотлари: 

Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 22-уй

Тел.: (+998 71) 231-79-28