logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“SEMURG INSURANCE” АЖга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди ва лицензияси амал қилиши тўхтатилди

15.10.2024
968

“SEMURG INSURANCE” АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиш натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, натижада 31,5 млн.сўм миқдорида жарима солинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47 ва 48-моддалари, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “SEMURG INSURANCE” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2023 йил 26 сентябрдаги 135840-сонли лицензия 2024 йил 15 октябрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

“SEMURG INSURANCE” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“SEMURG INSURANCE” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.