logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“S&P Global Ratings” ва “Fitch Ratings” рейтинг компаниялари билан учрашув

24.04.2024
1426

Ўзбекистон Республикаси суғурта соҳасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “S&P Global Ratings” ва “Fitch Ratings” халқаро рейтинг компаниялари делегациялари билан учрашув бўлиб ўтди. Суғурта сектори фаолият муҳити хавфларини тўғри баҳолаш ва мамлакатлараро таққослаш Ўзбекистон Республикаси суғурта компаниялари рейтингини тузишда муҳим омил ҳисобланади.

Учрашувда суғурта соҳасини ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Хусусан, суғурта секторини рақамлаштириш ва капиталлаштириш масалалари, рискка асосланган ёндашув асосида суғурта компаниялари капиталини тартибга солиш тамойилларини амалга ошириш режалари (Solvency II), МҲҲС 17 халқаро молиявий ҳисобот стандартини Ўзбекистондаги суғурта компаниялари учун жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Агентлик раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларни тушунтириб берди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, назорат қилувчи орган ва суғурта компаниялари вакиллари учун ўқув семинарларини ташкил этишга келишиб олдилар.