logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Retail Central Asia” халқаро ПЛАС-форуми

20.11.2024
580

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) кўмагида ташкил этилган “Retail Central Asia” халқаро ПЛАС форуми ўз ишини бошлади. Форум Марказий Осиё мамлакатлари ва жаҳон бозорларида чакана савдо ва электрон тижоратнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларига бағишланган.

ПЛАС-Форум аудиториясини жаҳон бозорларидаги саноат ва бизнес вакиллари, мустақил мутахассислар жамоаси, минтақавий ва глобал миқёсда ўз тажрибалари ва долзарб тенденциялари ҳақидаги билимлари билан ўртоқлашишга тайёр бўлган соҳа экспертлари ташкил этади.

Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак ўзининг табрик сўзида шундай таъкидлади: “Электрон тижорат молиявий технологиялар, тўлов тизимлари, солиқлар, божхона, логистика каби кўплаб масалалар кесишувида жойлашган. Ва бу соҳани тўғри тартибга солиш учун бу барча масалаларни чуқур ўрганиш керак.

Бозор жадал ривожланмоқда. Унда маҳаллий ва хорижий йирик компаниялар мавжуд. Ўтган йил давомида биз вазиятни ўрганиб чиқдик ва бу компанияларнинг барчаси Ўзбекистон иқтисодиёти учун ишлашини таъминлашга ҳаракат қилдик.

Бундан ташқари, Агентлик томонидан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Биз аниқ тушунамизки, бизнес ва технология ривожланиши тартибга солишни ривожлантиришдан анча илгарилаб кетган. Регулятор нафақат вазиятни чуқур англаши, балки бозор истиқболини ҳам башорат қилиши керак.

Регулятор олдида ҳам фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ортиқча талаблар ва ортиқча регуляция бўлмаслиги учун бизнесга зарар етказмаслик вазифаси ҳам турибди”.

“Retail Central Asia” форумида чакана савдо ва электрон тижорат соҳасидаги глобал тенденциялар муҳокама қилинади, бозорнинг асосий иштирокчилари орасидан етакчи амалиётчилар инновацион технологияларни жорий этиш ва қўллаш бўйича ўзларининг мисоллари, хизматларни рақамлаштириш, логистика, савдони ошириш ва автоматлаштириш бўйича тақдимот қиладилар.