logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Расмий муносабат

09.08.2024
1263

“Media24.uz” телеграм-каналида 2024 йил 9 август куни “Колхозимизда қизиқ ишлар бўляпти” (https://t.me/media24uz/2455) номли материал жойлаштирилган.

Ушбу материалда Корпоратив ахборот ягона порталида 2024 йил 9 август куни “Ўзсаноатқурилишбанк” билан боғлиқ 8 та маълумот очиқлангани, буларнинг барчаси 2-3 йил олдинги ҳужжатлар эканлиги, ҳужжатларнинг барчасида А.Воитов кузатув кенгаши раиси сифатида қайд этилиб, йиғилишда онлайн қатнашгани кўрсатилгани хабар қилиниб, корпоратив ахборот ягона порталида маълумотлар ўз вақтида очиқланмай, энди эълон қилингани танқид қилинган.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) «Ўзсаноатқурилишбанк» АЖ томонидан 2021-2024 йиллар оралиғида тегишли маълумотлар ўз вақтида жойлаштирилганлигини, бироқ аниқланган техник ва имловий хатоларни тўғрилашга эҳтиёж пайдо бўлганиги сабабли «Ўзсанатқурилишбанк» АЖ нинг ёзма хатига асосан Агентлик ушбу маълумотларни қайта ишлашга рухсат берганлигини маълум қилади.