logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Расмий муносабат

06.08.2024
551

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “ХАЛҚ НАЗОРАТИ” Телеграм-каналида 2024 йил 6 август куни жойлаштирилган “Impex Insurance” суғурта компанияси (Т)ЎҒРИ ташкилот(ми)?!” (https://t.me/XalqNazorati/12765) номли шикоят юзасидан ўрганишлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур шикоятда исми келтирилмаган фуқаро томонидан 2023 йил август ойида автокредит шартномаси расмийлаштирилиб, “Impex Insurance” суғурта компанияси билан кредит бўйича 5 йил кредит муддатига суғурта шартномаси расмийлаштирилгани, 25 млн. сўм суғурта тўлови тўлангани, бироқ 2024 йил июль ойида кредит маблағини тўлиқ тўлаб, қолган йиллар учун тўланган суғурта мукофотини қайтариб олиш ҳақида суғурта компаниясига мурожаат қилинганида компания 1 тийин ҳам пул маблағи қайтарилмаслигини айтиб рад жавобини бергани юзасидан шикоят келтирилган.

Маълум бўлишича, 2023 йил 21 август куни фуқаро Азаматов Тохиржон Турсунбоевич АТБ “Микрокредитбанк” Нурафшон Банк хизматлари офиси ҳамда “Impex insurance” АЖ СК ўртасида 5 йил муддатга 19/03-5/940-сон “Автокредитни суғурта қилиш” шартномаси тузилган. Т. Азаматов томонидан 20 431 000 сўм миқдорида суғурта мукофоти тўланган.

Т. Азаматов банк томонидан унга ажратилган кредитни муддатидан олдин сўндирганлиги сабабли 2024 йил 22 июль куни ишлаб топилмаган суғурта мукофотини қайтариб беришни сўраб “Impex insurance” АЖ СК га ариза билан мурожаат қилган. 2024 йил 06 август куни 5168-сонли тўлов топшириқномаси билан 17 547 930,84 сўм миқдоридаги ишлаб топилмаган суғурта мукофоти унинг банк пластик картасига ўтказиб берилган.