Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан "Raiffeisen Bank International AG" (Австрия) капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди.
Raiffeisen Bank капитал бозори соҳасида "Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимининг олтинчи аъзосига айланди.
Raiffeisen Bank ўз мижозларига Ўзбекистон Республикаси валюта биржаси ва "Тошкент" Республика фонд биржаси орқали сотиб олинган Ўзбекистон қимматли қоғозларини сақлаш ва улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятини тақдим этиш мақсадида хорижий номинал сақловчи сифатида иштирок этиш ниятида.
Маълумот учун:
Raiffeisen Bank Raiffeisen "Banking Group» таркибига кирувчи марказий муассаса сифатида фаолият юритади, унга Raiffeisenнинг турли минтақавий банклари киради. Компания банк лицензиясига эга бўлиб, Австрия молия бозорларини назорат қилиш бошқармаси (FMA), шунингдек, еврозонадаги аҳамиятли банклар учун Ягона назорат механизми (SSM) доирасида Европа Марказий банки назорати остида фаолият юритади.
Raiffeisen Bank ўзининг банк фаолияти учун бир қатор халқаро мукофотларга сазовор бўлди. 2024 йилда Euromoney журнали банкни ушбу мижозлар сегментини ажойиб қўллаб-қувватлагани учун Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк деб топди. Рақамли банкинг соҳасида Raiffeisen Bank мижозлар тажрибасини яхшилаш ва операцион самарадорликни оширишда сезиларли ютуқларга эришгани эътироф этилди. Бундан ташқари, 2025 йилда банк Марказий ва Шарқий Европа минтақасидаги энг яхши субкастодиан сифатида Global Custodian Award мукофотига сазовор бўлди.
Идоравий мансуб ташкилотлар