Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“Раҳбар ва ёшлар” учрашуви

19.12.2024
2053

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви доирасида директор ўринбосари Орифжон Файзиевнинг ёш ҳодимлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий мулоқот тарзида ўтказилган учрашув аввалида директор ўринбосари Президентимиз томонидан ёшларни ҳимоялашга доир жорий этилган янги тизимнинг мазмун-моҳиятини яна бир бор атрофлича тушунтириб берди. 

Жуда қизғин ва сермазмун кечган суҳбатда фаол ёш ходимлар сўзга чиқиб, Агентликда ёшларга оид давлат сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр билдириб, ўз таклифларини ўртага ташлашди. Спорт машғулотлари, ёшлар ўртасида саводхонлик масаласи, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, малака ошириш ва сиртқи бўлимларда олий маълумот олиш масалалари ўзаро муҳокама этилди.

Ёшлар яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўзини тўла намоён этишга ишонч билдирдилар.

"Раҳбар ва ёшлар" туркумидаги учрашувлар турли ижтимоий муаммоларга тез ва ўз вақтида ечим топиш имконини бермоқда.