Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидалари давлат рўйхатидан ўтказилди

27.05.2025
131

“Ўзбекистон-2030” Стратегиясида барқарор иқтисодий ўсиш мақсадларидан бири сифатида мамлакатнинг инвеститсиявий жозибадорлигини янада ошириш, жумладан, қимматли қоғозлар бозорини жадал ривожлантириш белгиланган.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида ҳамда капитал ва қимматли қоғозлар бозорини кенг ривожлантириш, шунигдек бозор иштирокчиларининг манфаатларини химоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) директорининг 2025 йил 15 майдаги 2-сон буйруғи билан “Қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш қоидалари” (кейинги ўринларда – Қоидалар) тасдиқланди ва Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 майдаги 3625-сон рўйхат рақами орқали давлат рўйхатидан ўтказилди.

Қоидалар қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найрангни олдини олиш ва унга йўл қўймаслик тартибини белгилайди. Шунингдек, мазкур ҳужжат орқали
битимлар тузишда иштирокчилар ва унинг ходимларига қўйиладиган талаблар, қимматли қоғозлар бозорида тақиқланган ҳаракатлар, ушбу йўналишда бўлган мажбуриятлар ва бошқа қоидалар (талаблар) асослари белгиланмоқда.

Қоидалар орқали қимматли қоғозлар бозорида ҳуқуқлари бузилган иштирокчиларни химоя қилиш, ғараз ниятида харакатларни (харакатсизликларни) амалга оширган иштирокчиларни жавобгарликка тортиш механизми ва шу йўналишда Агентликнинг ваколатлари кўрсатиб ўтилган.

Тасдиқланган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори шароитини янада яхшилаш, бозор иштирокчиларининг ишончини ошириш мақсадида ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.