Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

ПРЕСС-РЕЛИЗ крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензияни бекор қилинганлиги ҳақида

26.05.2026
31

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2026 йил 25 майдаги 45-сон буйруғи билан “KOBEA GROUP” МЧЖ ХК мурожаатига асосан 2026 йил 25 майдан “KOBEA GROUP” маъсулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасига (СТИР: 306048813, юридик манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 2-уй) крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия 2024 йил 22 февралда берилган CЕ#0003-сон лицензия бекор қилинди.

Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан “KOBEA GROUP” МЧЖ ХК томонидан мижозларнинг пул маблағлари ва крипто-активларини қайтариш масалаларини ҳал қилиш мақсадида алоҳида электрон почтани refund@kobea-group.uz яратган. Шунингдек, мижозлар компаниянинг рўйхатдан ўтган жойдаги офисига соат 9:00 дан 18:00 гача ҳамда + 998-78-777-55-06 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Мижозларнинг пул маблағлари ва крипто-активларни қайтариш ўч иш кунидан ўн иш кунга қадар муддатда амалга оширилади.

“KOBEA GROUP” МЧЖ ХК томонидан маблағларни қайтариш бўйича чоралар кўрилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг case_kobea@napp.uz электрон почтасига мурожаат қилишингизни сўраймиз.