Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
2024 йилнинг 12-13-июнь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ташкил этиладиган “Рақамли трансформация ва ҳамкорлик” мавзусида Плас-форум бўлиб ўтади.
Форумда, жумладан, банк ва молия соҳаси мутахассислари, назорат қилувчи органлар, АТ, чакана савдо ва бошқа йўналишлар вакиллари асосий маърузачилар қаторида сўзга чиқади.
Сессиялар дастури банк бизнесини янада ривожлантириш ва рақамлаштириш, Марказий Осиё мамлакатларида ислом молияси ва ислом банкинги, криптосаноат, электрон тижоратнинг ҳозирги ҳолати, венчур капитал бозорини ривожлантириш ва бошқа мавзуларга оид масалаларни қамраб олади.
Идоравий мансуб ташкилотлар