Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан Пай фондларининг ягона реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом "Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Пай фондларининг ягона реестрини (кейинги ўринларда - Ягона реестр) шакллантириш, юритиш ва долзарблаштириш қоидаларини белгилайди, шунингдек Ягона реестрга маълумотларни тақдим этиш ва янгилашда ваколатли давлат органи, бошқарув компаниялари ва капитал бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайди.
Хусусан, ҳужжат ваколатли давлат органига ҳужжатларни тақдим этиш рўйхати ва шаклини, Ягона реестрда мавжуд бўлган, шу жумладан, оммавий фойдаланиш мумкин бўлган маълумотлар тўпламини, аризани кўриб чиқиш муддатларини, шунингдек, Ягона реестрга ўзгартиришлар киритиш шартлари ва муддатларини белгилайди.
Низомни қабул қилиш ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва пай фондлари ҳисобини юритиш тизимини яратишга қаратилган.
Идоравий мансуб ташкилотлар