logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик раҳбариятининг Тошкентдаги Сингапур менеджментни ривожлантириш институти талабалари билан учрашуви ташкил этилди

01.11.2022
1010

2022 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “Агентлик раҳбарияти ҳамда талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш масалалари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш борасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талабаларга етказиш мақсадида ташкил этилди.

Жумладан, Агентлик раҳбарияти томонидан республикада мазкур соҳани тартибга солувчи қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, мамлакатимизга инвестицияларни жалб этишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида Агентлик ходимлари томонидан институт талабалари учун тақдимот ўтказилди.

Талабаларни қизиқтирган асосий саволлар Ўзбекистон Республикасида крипто-активлар айланмаси соҳасида майнинг фаолиятини ташкил этиш, бу соҳада хизмат кўрсатувчи провайдерлар, яқин даврда крипто-активлар айланмаси соҳасида хизматлар кўрсатувчи хорижий электрон платформаларга киришнинг блокланиши, ўзгартирилмайдиган токенларни (NFT) яратиш ва кейинчалик уларни крипто-активлар айланмасига чиқариш усуллари йўналишида бўлди.

Учрашув якуни бўйича талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар ва улар томонидан келгусида ҳам бундай учрашувларни ташкил этишни таклифи билдирилди.