Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

“WAY II MANAGEMENT” МЧЖ инвестиция платформалари соҳасидаги Тартибга солиш қумдонига қабул қилинди

29.04.2026
95

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги “WAY II MANAGEMENT” МЧЖни инвестиция платформалари соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

“WAY II MANAGEMENT” МЧЖ ушбу йўналишдаги Тартибга солиш қумдонининг биринчи иштирокчиси бўлиб, “WAY INVEST” инвестиция платформаси оператори сифатида фаолият юритмоқда. Компания “Тартибга солиш қумдони” доирасида инвесторлар ва инвестицияларни жалб этувчи шахслар ўртасида “WAY INVEST” инвестиция платформасидан фойдаланиш орқали ўзаро ҳамкорликни таъминлашга қаратилган лойиҳани амалга оширади.

Маълумот учун: инвестиция платформалари соҳасида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги ПҚ-255-сон қарорига мувофиқ, молия бозорининг янги сегменти сифатида инвестиция платформаларини шакллантириш ва ривожлантиришга, шунингдек, инвестицияларни жалб қилишнинг муқобил воситаларини яратишга қаратилган механизмларни синовдан ўтказиш мақсадида жорий этилган.

Инвестиция платформалари инвестицияларни жалб этиш бўйича рақамли инфратузилмани ривожлантиришга ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун инвестиция инструментларининг оммавийлигини оширишга қаратилган бўлиб, жумладан рақамли ўзаро ҳамкорлик орқали инвесторлардан тўғридан-тўғри молиялаштиришни жалб этиш имкониятини назарда тутади.