logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“OMAD SUG‘URTA” АЖга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди ва лицензияси амал қилиши тўхтатилди

16.09.2024
587

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан “OMAD SUG‘URTA” АЖнинг молиявий ҳисоботларини ўрганиши натижасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрларга риоя қилинмаганлик фактлари аниқланиб, 76,5 млн.сўм миқдорида жарима солинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47-моддаси, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 41-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “OMAD SUG‘URTA” АЖга суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 22 июлдаги 033072-сонли лицензия 2024 йил 17 сентябрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.

“OMAD SUG‘URTA” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“OMAD SUG‘URTA” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.

Шунингдек, Агентлик суғурта хизматлари истеъмолчиларини лицензия амал қилиши тўхтатилганга сабаб бўлган камчиликлар бартараф этгунга қадар бўлган давр мобайнида суғурта шартномаларини расмийлаштирмаслик бўйича огоҳлантиради.