logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш

13.02.2024
1704

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Агентлик, йирик халқаро Cитибанк (Нью-Йорк, АҚШ), Ўзбекистон Республикаси тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (UzDIF) ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси вакиллари иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон корпоратив облигациялар бозорига хорижий инвесторларни жалб қилиш, Ўзбекистон компанияларининг халқаро IPOга чиқиши ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар капитал бозорини ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистоннинг сармоявий жозибадорлигини ошириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.