Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Ўзбекистон Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси IFIGS халқаро ассоциациясига қўшилди

29.08.2025
58

IFIGS суғуртани кафолатлаш схемаларининг XII халқаро форумида (Остона, Қозоғистон) Ўзбекистон Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармасига IFIGS халқаро ассоциациясига аъзолик сертификати топширилди.

Таъкидлаш жоизки, МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон ва Қозоғистон айни дамда IFIGSнинг тўлақонли аъзолари бўлиб, бу икки давлатнинг суғурта тўловлари кафолатлари бўйича халқаро профессионал ҳамжамиятдаги роли ортиб бораётганидан далолат беради.

Мақсадларидан бири рақамли трансформация ва глобал ўзгаришлар шароитида кафолат тизимлари соҳасида илғор тажрибаларни муҳокама қилиш ва алмашиш учун халқаро мулоқот платформасини яратиш бўлган Форум ишида Европа, Осиё, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Африканинг 26 давлати вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида халқаро кафолат тизимларининг долзарб муаммолари, уларнинг тенденциялари ва замонавий чақириқларга бағишланган муҳокама ва панеллар сессиялари бўлиб ўтди.

Форум доирасида Ўзбекистон суғурта бозори, уни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари, суғурталанган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соҳани рақамли трансформациялаш соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ва устувор йўналишлар тақдимоти бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон Суғурта тўловларини кафолатлаш жамғармаси давлатимиз томонидан инсонга кўрсатилаётган ғамхўрлик рамзидир: қийин пайтларда ҳар бир фуқаро ёрдам унинг қонуний ҳуқуқи сифатида келишига ишонч ҳосил қилиши мумкин. Бу тамойил Янги Ўзбекистон – ижтимоий кафолатлар ва фуқаролар ишончи барқарор тараққиёт пойдеворига айланган мамлакат руҳини ўзида мужассам этган, – дейди жамғарма директори Ёрмат Мирзаев.

IFIGSга аъзо мамлакатлар делегациялари фаол ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар ҳамда Жамғарманинг халқаро билим ва амалий тажриба алмашинувини ривожлантириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватладилар.

IFIGSга қўшилиш жаҳон суғурта ҳамжамиятига интеграциялашув ва Ўзбекистонда суғурта қопламасининг замонавий стандартларини илгари суриш йўлидаги қадамдир.

Маълумот учун: IFIGS (International Forum of Insurance Guarantee Schemes) – суғурта кафолатлари ва компенсация тўловларини таъминловчи ташкилотларнинг халқаро ассоциацияси. Форум Европа, Осиё, Шимолий Америка, Яқин Шарқ ва Африканинг 26 давлатидан иштирокчиларни жамлайди ва суғурталовчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашиш ва халқаро стандартларни ишлаб чиқиш учун асосий платформа бўлиб хизмат қилади.