Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Бу йил халқимиз биз учун муҳим ва аҳамиятли бўлган, мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонламоқда.
Ўзбек давлатчилиги ва ҳуқуқ устуворлигининг асосларини белгиловчи ва ҳар бир фуқаронинг ҳаётида муҳим ўрин тутган Конституция мамлакатимизнинг Бош қомуси сифатида инсон, жамият ва давлатнинг ривожланиш негизи, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳуқуқий нормаларини белгилайди.
Бўлиб ўтган тадбирда Агентлик директорининг биринчи ўринбосари В.Пак сўзга чиқиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида Конституция ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини ва уларга риоя этилишини таъминлаш бўйича изчил ишлар амалга оширилаётганини ҳамда бу фаолият демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, соҳага янги инновацион ёндашувларни жорий этиш ва инвестицияларни жалб этишга қаратилган вазифаларни бажарилишида фаоллик ва фидойилик кўрсатган ходимларга “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.
Агентлик жамоаси бутун Ўзбекистон халқини ушбу қутлуғ айём билан самимий табриклайди ҳамда барчага бахт, омад, саломатлик
ва фаровонлик тилайди.