Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида таркибий бўлинмалар ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли жабҳаларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, бу борада эришилган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли муҳокама этилди.
Сўзга чиққанлар Давлатимиз бош Қомуси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳисобланишини ҳамда тинч ва осойишта, фаровон ҳаётнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлиги алоҳида таъкидладилар.
Шунингдек, Конституциянинг янги таҳрири “Янги Ўзбекистон” стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилашга хизмат қилаётгани алоҳида таъкидланди.
Асосий қонунимиз нормаларини ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш, жамиятда қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш зарурлиги ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамияти, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги очиб берилди.
Идоравий мансуб ташкилотлар