Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Агентликда халқаро дипломатия ва ёш етакчилар мавзусида тадбир ўтказилди

12.11.2026
33

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида ёшларнинг халқаро муносабатлар соҳасидаги билимларини ошириш, етакчилик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда мамлакатимизнинг халқаро нуфузини юксалтиришда уларнинг фаоллигини оширишга бағишланган тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Ўзбекистоннинг геосиёсий нуфузи ёшлар нигоҳида” мавзусида фикр алмашилиб, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ўрни, замонавий дипломатиянинг ривожланиш тенденциялари ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашда ёшларнинг роли муҳокама қилинди.

Шунингдек, хорижий тилларни пухта эгаллаш, халқаро тажрибани ўрганиш, касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистоннинг ўрнини юксалтиришга ёшларнинг ҳисса қўшиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги глобаллашув шароитида ёшларнинг халқаро жараёнлардан хабардор бўлиши, мустақил ва таҳлилий фикрлаш кўникмаларига эга бўлиши, шунингдек, мамлакатимиз манфаатларини халқаро майдонда муносиб ифода эта олиши муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Мазкур тадбир ёшларнинг ташаббускорлигини рағбатлантириш, дунёқарашини кенгайтириш, етакчилик фазилатларини ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тараққиётига дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлашга қаратилди.