logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун билан табриклаймиз!

18.11.2022
387

Ўзбекистон байроғи – озодлик ва истиқлол тимсоли сифатида қалбимизда фахр ва ифтихор уйғотади. Зеро, давлат рамзлари – миллий суверенитет рамзи ва мамлакатнинг халқаро майдондаги тимсоли ҳисобланади.

Маълумки, 1991 йил 18 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилингани халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг тамал тошларидан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг
31 йиллиги муносабати билан, ушбу кунга бағишлаб Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида «Муқаддасдир Ватан байроғи!» тантанали маънавий-маърифий тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Агентлик директор ўринбосари Мақсудов Даврон Санжархўжаевич сўзга чиқди ва тадбирни кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларига «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонунининг мазмун-моҳияти, байроқнинг рамзий маъноси, унинг тарихи, ўзини ушбу мамлакатнинг фарзанди ва фидойиси деб билган ҳар бир киши байроқни ҳурмат қилиши муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рамзий маъноси, бошқа расмий рамзлар қаторида давлатнинг ташкил топиши билан боғлиқ энг яхши анъаналар ва тарихий боғлиқликни ўзида мужассам этади ҳамда республиканинг табиий хусусиятларини, халқининг миллий-маданий ўзига хослигини акс этиб туради.

Бугун Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи халқимизнинг қадриятларини акс эттирувчи, мамлакатнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги тимсоли бўлиб, ҳар бир фуқаро учун муқаддаслигини билдиради ҳамда
ўз Ватани учун фахр туйғусини уйғотади.

Ҳурматли Ватандошлар!

Сизларни Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан
чин юракдан табриклаймиз.

Ватанимизнинг байроғи бошимиз узра баландда доимо ҳилпираб турсин!