Янгиликлар
Криптоактивлар соҳасидаги янгиликлар
05.02.2025
Ўзбек тили байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир
21.10.2024
1140
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида 21 октябрь – ўзбек тилига давлат мақоми берилганлигининг 35 йиллиги ҳамда ўзбек тили байрамига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Агентликнинг раҳбарияти ва таркибий бўлинмалари ходимлари иштирок этди.
Иштирокчиларга Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари мазмун-моҳияти, шунингдек, мамлакатимизда давлат тилининг ўрни ва таъсирини ошириш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар ҳақида маълумотлар берилди.