logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“NEW LIFE SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ лицензияси бекор қилинди

22.05.2024
1842

Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 33-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг 49-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2024 йил 21 майдаги тегишли қарорига асосан, “NEW LIFE SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ ҳаётни суғурта қилиш соҳасининг I, II, III ва IV класслари ва умумий суғурта соҳасининг 1 ва 2 класслари бўйича ихтиёрий ва мажбурий шаклларда суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 15 февралдаги серияси SF 00029-сонли лицензияси 2024 йил 22 майдан бекор қилинди.

“NEW LIFE SUG‘URTA KOMPANIYASI” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт.