logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

"NEO INSURANCE CORP" лицензияси амал қилиши тўхтатилди

20.08.2024
1855

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни 47 ва 48 моддалари ва “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 32-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Ягона низомнинг 40-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг қарорига асосан, “NEO INSURANCE CORP” АЖ суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2024 йил 1 февралдаги 216084-сонли лицензияси 2024 йил 20 август санасидан бошлаб ўн кун муддатга тўхтатилди.

“NEO INSURANCE CORP” АЖ лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.

“NEO INSURANCE CORP” АЖ илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.