logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Молиявий жиноятларга қарши кураш масалалари бўйича тренинг

20.12.2024
106

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (Агентлик) таркибий бўлинмалар ходимлари учун “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тизимини баҳолаш усуллари ва воситалари” мавзусида онлайн-тренинг ўтказилди.

Агентлик ташаббуси билан ташкил этилган тренингни PwC компанияси мутахассислари – директор, Евроосиё минтақасидаги Форензик амалиёти раҳбари Виталий Фалин, катта менежери Сергей Сысенко ва менежери Георгий Эксузянлар ўтказди. Мутахассислар Агентлик таклифига биноан ўз қарашлари ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар, бу эса ўз навбатида, ходимларнинг молиявий жиноятларга қарши курашишнинг хавф-хатарлари ва механизмлари ҳақида хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

AML тизимини баҳолаш усуллари ва воситаларини ҳамда уларнинг тегишли рискларни минималлаштиришдаги ролини кўриб чиқишга бағишланган тренингда AML тизимининг назарий ва амалий жиҳатлари очиб берилди.

PwC мутахассислари, хусусан, AML тизимининг таркибий қисмлари, AML кўрсаткичлари мониторинги жараёнининг тузилиши, қўлланилиши мисоллари, ташқи аудит жараёнининг усуллари ва тузилиши ҳақида сўзлаб бердилар.