Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида барча таркибий бўлинмалар ходимлари учун “Молия бозори ва молиявий технологиялар” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарни Тошкент молия институти "Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар" кафедраси доценти Акрамжон Каримов ва таянч докторанти Исломбек Хушвақов олиб бордилар.
Семинар давомида тингловчиларга капитал бозори тушунчаси таърифи, унинг турлари, моделлари ҳамда соҳани ҳуқуқий тартибга солиш бўйича маълумотлар берилди. Капитал бозорини ривожлантириш йўналишидаги хорижий ва маҳаллий тажриба таҳлили тақдим этилди.
Идоравий мансуб ташкилотлар