logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди

21.03.2024
2226

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 19 февралдаги 17-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон “Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ва 2018 йил 3 июлдаги ПҚ–3832-сон “Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ва крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш қоидалари (АВ томонидан 2024 йил 20 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3507) тасдиқланди.

Қоидалар асосий атамалар ва таърифларни, шунингдек, хорижий ва миллий майнерлар билан муносабатларни ташкил этиш, майнинг-пул иштирокчилари даромадларини тақсимлаш ва майнинг-пул иштирокчилари реестрини юритиш талабларини белгилайди.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши, шубҳасиз, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик базаси тўлиқ шаклланганлигидан далолат беради.