Янгиликлар
Пойтахтимизда Марғулан Сейсембоевнинг Кайдзен бўйича маҳорат дарси бўлиб ўтди
Бугун Тошкентда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан ташкил этилган халқаро маърузачи, Кайдзен бўйича бир қатор ўқув курслари муаллифи Марғулан Сейсембаэвнинг маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Маҳорат дарсида давлат ташкилотлари, банк соҳаси вакиллари, тадбиркорлар, талабалар иштирок этди.
Маърузачи тингловчиларга бошқарув ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш ва шахсий ривожланишни таъминловчи самарали механизмлар – Кайдзен фалсафаси ҳақида сўзлаб берди.
Маҳорат дарси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Улар Кайдзен фалсафасининг нозик жиҳатлари, ресурслар ва вақтдан унумли фойдаланишни ошириш йўллари, маърузачининг ўз тажрибаси ва бошқа йўналишлар ҳақида фаол саволлар бердилар ҳамда тадбир ташкил этилганлигини юқори баҳолаб, ижобий фикр билдирдилар.
Менеджментда Кайдзендан фойдаланишга бағишланган маҳорат дарси шахсий ривожланиш учун қўшимча имкониятлар яратиш, режалаштириш соҳасидаги салоҳиятни ошириш ва барча даражадаги менеджерлар ва ходимларнинг ишини оптималлаштириш мақсадида ўтказилди.
Маҳорат дарсининг видеоёзуви тез орада Агентликнинг ахборот ресурсларида эълон қилинади.