Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Директори томонидан 2025 йил 16 январда қабул қилинган 3-сонли буйруқка мувофиқ, капитал бозорини ривожлантириш бўйича Маслаҳатлашув кенгашининг янги таркиби тасдиқланди.
Янги таркибга Атаханов Баходир Алишерович ва Швирков Олег ўрнида “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” АЖ бош директори Абдужаббаров Шерали Янгибаевич ва “ Universal bank” АТБ кенгаш раиси, “Orient Capital Management” компанияси директори Анвар Ирчаев киритилди.
Абдужаббаров Шерали депозитар, биржа, клиринг, ҳисоб-китоб ва брокерлик фаолияти масалалари бўйича кенг кўламли иш тажрибаси ҳамда чуқур билимга эга.
Анвар Ирчаев капитал бозори, хорижий компанияларида активларни бошқариш ва инвестицион банкинг соҳасида тажрибали мутахассис.
Кенгаш таркибининг янгиланиши Агентликнинг Ўзбекистон капитал бозорини самарали модернизация қилишга ва уни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёр бўлган мутахассисларни фаол жалб этишга бўлган интилишини кўрсатмоқда.
Идоравий мансуб ташкилотлар