Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида манфаатлар тўқнашувини ўрганишга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори, полковник Шариф Қобилов олиб борди.
Иштирокчиларга манфаатлар тўқнашувининг асосий тушунчалари, манфаатлар тўқнашувининг ҳуқуқий ва институционал асослари, давлат хизматида коррупцияга қарши одоб-ахлоқ қоидаларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Хусусан, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар, манфаатлар тўқнашувининг шакллари ва турлари, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ўртасидаги фарқ кўриб чиқилди.
Маърузачи, шунингдек, иштирокчиларга мажоритар ва миноритар сайлов тизимлари, халқаро тажриба ва миллий амалиёт ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Ўқув семинари якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Идоравий мансуб ташкилотлар