Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш соҳасидаги ислоҳотлар: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолияти, комплаенс-назорат тизими, манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш масалалари” мавзусида ўқув-тренинги бўлиб ўтди.
Маърузачи сифатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Нодира Самандарова иштирок этди.
Ходимларнинг манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари бўйича билимини ошириш мақсадида мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияларни тўғри тўлдириш юзасидан тушунтириш берилди.
Тадбирда, шунингдек манфаатлар тўқнашувининг кўринишлари, ушбу соҳани тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва олдини олиш ҳамда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаслик учун жавобгарлик масалалари муҳокама этилди.
Идоравий мансуб ташкилотлар