Янгиликлар
Криптоактивлар соҳасидаги янгиликлар
27.12.2024
Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди
08.08.2023
1768
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун “PAYNET CRYPTO” МЧЖга лицензия берилди.
“PAYNET CRYPTO” МЧЖси “UZPAYNET” МЧЖнинг шўъба корхонаси ҳисобланади.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.