Янгиликлар

Криптоактивлар соҳасидаги янгиликлар
19.04.2025
Крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди
16.04.2025

191
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Aгентлик) томонидан Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомига (рўйхат рақами 3380, 2022 йил 15 август) мувофиқ “ASTERIUM” МЧЖ га крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.
Тегишли маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига белгиланган тартибда киритилган ҳамда Aгентликнинг расмий веб-саҳифасида фойдаланиш учун очиқ ҳисобланади.