Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқув семинари ўтказилди

30.11.2023
3084

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 ноябрдаги «Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-200-сон Фармони моҳиятини тушунтиришга бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинарни Коррупциянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат” тизимини жорий этиш бошқармаси масъул ходими Нодира Самандарова олиб борди.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, коррупцияга қарши курашиш агентлигининг соҳадаги ваколатлари, жумладан коррупцияга қарши курашишнинг халқаро ва миллий норматив-ҳуқуқий асослари ва амалиёти ҳақида семинар тингловчиларига маълумот берилди.

Иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган ҳамда иш фаолиятида юзага келаётган ҳолатлар юзасидан назарий ва амалий саволларга жавоблар олдилар.