logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқув семинари ўтказилди.

14.10.2022
1138

     2022 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари учун “Ўзбекистонда коррупцияга қарши олиб борилаётган фаолият, коррупция учун жавобгарлик, “E-Аnticor.uz” электрон платформаси” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.

     Мазкур ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Н.Самандарова мавзу доирасида маъруза қилиб, ходимларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ушбу соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамияти, республиканинг барча давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш тизимини яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш учун яратилган “E-Anticor.uz” электрон платформаси ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

     Ўқув семинар давомида иштирокчилар мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган ҳамда иш фаолиятида юзага келаётган ҳолатлар юзасидан назарий ва амалий саволларга жавоблар олди ва ўз билимларини янада чуқурлаштириб, амалий кўникмаларга эга бўлди.