Янгиликлар
Коррупцияга қарши курашиш мавзусида ўқув тренинги бўлиб ўтди
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда коррупцияга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш мақсадида “Коррупция – хавфсизлик ва тараққиётга таҳдид” мавзусида ўқув тренинги бўлиб ўтди.
Тренингда маърузачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси профессори, полковник Ш. Қобилов иштирок этди.
Тренинг иштирокчилари Коррупцияга қарши курашиш сиёсати Концепцияси, бу борадаги қонун ҳужжатларига киритилган янгилик ва ўзгартиришлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш бўйича тавсия ва таклифлар билан таништирилди. Коррупцияга қарши курашиш лабораториясининг Ўзбекистондаги фаолиятига, хусусан, тадқиқотлар ўтказиш ва коррупция хавфини баҳолаш борасидаги ишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан ходимларда муросасиз муносабатни шакллантириш ва унга қарши курашиш энг устувор вазифа эканлиги қайд этилди. Агентлик томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар режасига мувофиқ ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар доимий асосда амалга ошириб келинмоқда.