Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги масалалар” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Маърузани Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти шўба мудири, юридик фанлари доктори, профессор Исмаилов Баҳодир Исломович ўқиди.
Семинар иштирокчиларига Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Маърузачи ҳукумат томонидан мазкур йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирлар: коррупцияга қарши кураш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, ихтисослаштирилган тузилмаларни яратиш, халқаро стандартлар ва рақамли технологияларни жорий этиш ҳақида гапирди.
Профессор Б.И. Исмаилов коррупцияга қарши кураш соҳасидаги халқаро рейтингларда ижобий ўзгаришлар ва келажак истиқболлари, жумладан, суд-ҳуқуқ тизимини мустаҳкамлаш, коррупциянинг олдини олиш, давлат органларининг очиқлиги ва масъулиятини таъминлашда фуқаролик жамиятининг ролини оширишга алоҳида тўхталиб ўтди.
Идоравий мансуб ташкилотлар