logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Коррупция учун жавобгарлик нормаларига бағишланган ўқув тренинги

15.03.2024
1466

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари учун “Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида коррупция учун жавобгарлик” мавзусида ўқув-тренинги бўлиб ўтди. Тренингни Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи в.в.б. Худайберди Турсунбеков олиб борди.

Ўқув тренинги дастуридан коррупциявий жиноят содир этганлик учун жавобгарликка тортишнинг ҳуқуқий асослари, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатли органларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни жавобгарликка тортишга оид ваколатлари, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун интизомий жавобгарлик мавзулари жой олди.

Коррупцияга қарши курашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексидаги тегишли моддалар таҳлил қилинди.  

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.