logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

05.07.2022
1092

 Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик) Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хавфларни миллий баҳолаш ўтказиш жараёни масалалари бўйича ўқув-семинар ташкил этилди

Ўқув-семинар жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши Молиявий кураш чораларини ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда - ФАТФ) янги халқаро талабларини ҳисобга олган ҳолда, “UzNEX” крипто-биржасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратга масъул бўлган ходимларининг малакасини ошириш учун ташкил қилинди.

Тадбир давомида иштирокчилар Агентлик ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Агентлик қўшма қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат Қоидалари талаблари билан таништирилди.

Ўқув-семинар иштирокчилари жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши Молиявий кураш чораларини ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда - ФАТФ) “Виртуал активлар ва виртуал активларга хизмат кўрсатувчи провайдерлар учун ФАТФ стандартларини жорий этиш бўйича мақсадли янгиланиш” ҳисоботи натижалари билан таништирилди.

Бундан ташқари, семинар иштирокчиларига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни тартибга солувчи қонун ҳужжатларига киритилган янгиликларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (regulation.gov.uz) эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича тушунтириш берилди.

Тадбир якунида бўйича крипто-активлар транзакциялариларини мониторинг ва назорат қилиш усуллари ва механизмларини қўллаш бўйича тавсиялар берилди.