Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Жаҳон банки вакиллари билан учрашув

23.07.2024
2695

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида (Агентлик, ИЛМА) Жаҳон банки (ЖБ) “Иқтисодий ривожланишни самарали бошқариш” Глобал дастурининг EGATE лойихаси ишчи гуруҳи раҳбари Чиу Ниу бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Жаҳон банки ва Ўзбекистоннинг электрон тижорат соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон компанияларини “Alibaba.com” сайтида қўллаб-қувватлаш дастурлари, Жаҳон банки, ИЛМА ва Статистика агентлигининг электрон тижорат ҳажмларини  ўлчаш бўйича ҳамкорлиги, кичик ва ўрта тадбиркорликни, шунингдек, давлат секторини глобал B2B платформаларига улаш, қонунчиликдаги камчиликларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, Ўзбекистондаги электрон тижорат бозорини таҳлил қилиш бўйича юқоридаги вазифаларни амалга ошириш бўйича қўшма йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олдилар.