Янгиликлар

Истанбулда табиий офатлар хавфини молиялаштириш бўйича анжуман


Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари Истанбулда бўлиб ўтаётган Жаҳон банки томонидан Туркиянинг табиий офатларни суғурталаш тизими (TCIP), Суғуртани ривожлантириш форуми ва Табиий офатларни молиялаштириш академияси билан ҳамкорликда ташкил этилган табиий офатлар хавфини молиялаштиришга бағишланган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.
Конференцияда Жазоир, Албания, Жибути, Миср, Грузия, Иордания, Қозоғистон, Қирғизистон Республикаси, Молдова, Марокаш, Тожикистон, Тунис ва Туркия каби 13 давлат вакиллари қатнашмоқда. Ушбу тадбирда иштирок республиканинг табиий офатлар хавфидан ҳимояланиш самарали механизмларини ривожлантириш ва иқтисодиёт барқарорлигини оширишга бўлган интилишини намоён этади.
Анжуман самарали давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ташкил этиш орқали иштирокчи мамлакатларда табиий офатлардан суғурталаш бозорини ривожлантиришга қаратилган. Тадбир давомида қатнашчилар турли мамлакатларда ДХШни амалга оширишнинг энг яхши амалиётлари ва муваффақиятли мисоллари билан танишиш имкониятига эга бўладилар, бу эса табиий офатлар хавфини суғурталаш соҳасида инновацион ечимларни жорий этишни тезлаштиради.