logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Ислом молияси асослари бўйича тренинг

10.07.2024
2130

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида “Ислом молияси асослари” мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Маърузани фалсафа фанлари доктори, Islamic Business and Finance (IsBF) раҳбари Жахонгир Имомназаров ўқиб берди.

Тренинг дастурида ислом молия тизими тушунчаси ва ривожланиш босқичлари, ислом молиясининг афзалликлари ва асосий тамойиллари, ислом молияси тизимидаги тақиқлар, ислом тижорий битимларнинг таснифи ва бошқа мавзулар ёритилди.

Хусусан, анъанавий ва ислом банкчилиги ўртасидаги тафовут таҳлили ўтказилиб, ислом молияси менежментининг мазмун-моҳияти тушунтирилди, ислом молияси бўйича хорижий мамлакатлар тажрибаси келтириб ўтилди.

Тренинг якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга маърузачидан жавоб олдилар ва Ўзбекистонда ислом молиясини ривожлантириш бўйича ўз таклифларини билдирдилар.