logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

“Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини молиялаштириш” мавзусида БМТТД тренинги

18.04.2024
1592

Самарқандда БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфини молиялаштириш” мавзусидаги тренинг ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон суғурта компаниялари, иқтисодиёт ва молия, қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси, Гидрометеорология хизмати маркази вакиллари ҳамда халқаро экспертлар тренингда иштирок этдилар.

Тренингнинг асосий мақсади давлат идоралари ва суғурта ташкилотлари миқёсида Ўзбекистон суғурта бозори иштирокчиларининг иқлим ва табиий офатлар билан боғлиқ хавфларни молиялаштириш бўйича малакасини оширишдан иборат.

“Агентлик халқаро ташкилотлар ва суғурта бозори иштирокчиларининг табиий офатлар ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфларни молиялаштиришни диверсификация қилиш борасидаги таклиф ва тадбирларини олқишлайди ва тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Умид қиламизки, тренинг жараёнида олинган билимлар келгусида суғурта компанияларини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш жараёнида қўлланилади, – деди Агентлик директори ўринбосари Даврон Мақсудов ўзининг табрик сўзида.

Ўқув тадбири дастури иқлим ва табиий офатлар хавфини молиялаштиришнинг муҳим жиҳатларини, жумладан, табиий офатлар хавфини молиялаштиришнинг ечимлари, асосий тамойиллари, комплекс молиявий ҳимоя стратегияси ҳамда молиявий ҳимоя механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда зарур бўлган операцион матрицанинг муҳим элементларини қамраб олади.

Тренингни БМТТД эксперти, инфратузилманинг табиий офатлар, иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш ва муҳим инфратузилмада фискал рискларни баҳолашда катта тажрибага эга бўлган профессор Камол Аҳмад олиб бормоқда.

Тренинг БМТТДнинг “Ўзбекистонда суғурта ва хавфларни молиялаштириш механизмини жорий этиш” глобал лойиҳаси доирасида ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади лойиҳа иштирокчи-давлатларига Ўзбекистоннинг суғурта бозорини ривожлантиришда, жумладан суғурта полисини мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш дастурига интеграциялаш, инклюзив суғуртани ривожлантириш, суверен хавфларни, табиий офатлар хавфини молиялаштириш, суғурта соҳасига қўшимча инвестицияларни киритишда ёрдам кўрсатишдан иборат.