Янгиликлар
Криптоактивлар соҳасидаги янгиликлар
21.11.2024
Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар берилди
30.05.2024
2317
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) томонидан махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга мувофиқ (рўйхат рақами 80, 2022 йил 21 февраль), “TAT-REESTR” МЧЖ ва “ANALYTICS SERVICES” МЧЖга инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия берилди.
Тегишли маълумотлар Агентликнинг расмий веб-сайтида қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг реестрига белгиланган тартибда киритилди.