Menu
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

Инвестиция активларини ишончли бошқариш бўйича профессионал фаолиятни амалга ошириш учун берилган тўртта лицензия бекор қилинди

27.11.2026
240

Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи профессионал фаолиятларини лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги низомнинг (2026 йил 9 июнь, рўйхат рақами 3850) 49-бандига мувофиқ, лицензияларнинг амал қилишини ихтиёрий равишда бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатлар асосида қуйидаги ташкилотларга қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларини ишончли бошқарувчи сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиялар 2026 йил 25 ноябрдан бекор қилинди:

  • “PRO WATER CONSTRUCTION MANAGEMENT” МЧЖ – 2025 йил 2 майда берилган 751414-сон лицензия;

  • “ONLINE BROKER INTERNATIONAL” МЧЖ – 2019 йил 25 декабрда берилган 1382-сон лицензия;

  • “LEGACY MANAGEMENT” МЧЖ – 2025 йил 10 январда берилган 563572-сон лицензия;

  • “CONCERN AIRPROMMASH” МЧЖ (олдинги номи – “KOMPRESSORNIY ZAVOD AIRPROMMASH” МЧЖ) – 2025 йил 25 августда берилган 988070-сон лицензия.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг расмий веб-сайтидаги қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари реестрига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилди.