Янгиликлар
ИНГЛИЗ ҲУҚУҚИ НОРМАЛАРИНИ ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ТАДБИҚ ЭТИШ МАВЗУСИДА ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва халқаро экспертлар томонидан Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ходимлари учун инглиз ҳуқуқи, унинг ўзига хос жихатлари, умумий ҳуқуқ нормаларини шартномавий- муносабатларда тўғри ва самарали тадбиқ этиш масалалари бўйича тренинг ўтказилди.
Тренингни маърузачи сифатида Университетнинг Халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси ўқитувчилари Ш.Тиллабоев ва Ш. Файзуллаев ҳамда Халқаро хусусий ҳуқуқ кафедраси ўқитувчиси, халқаро арбитраж ҳуқуқи буйича адвокат И.Путилин олиб бордилар.
Айтиб ўтиш лозимки, бугунги кунда Ўзбекистон корхоналари ва ташкилотлари йирик лойиҳаларни амалга ошириш, етказиб бериш, хизмат кўрсатиш ва бошқа мақсадларда чет эл компаниялари билан кўплаб шартномалар инглиз ҳуқуқи асосида тузилиб келинмоқда.
Мазкур тренинг давомида ҳуқуқ ва суд тизимлари, шартнома ҳуқуқининг асосий қоидалари, инглиз ҳуқуқига бўйсунган шартномаларни тузиш, ижро этиш, бекор қилиш ва улардан келиб чиқадиган низоларни хал этишдаги амалиёт батафсил ёритилиб, муаммоли масалалар юзасидан амалий жиҳатдан фойдали маслаҳат ва тавсиялар берилди.