logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

INATBA ҲМО нинг IX йиғилиши

25.01.2024
1393

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (Агентлик) вакиллари Ишончли блокчейн-иловалари халқаро ассоциацияси – International Association of Trusted Blockchain Applications (INATBA) Ҳукумат маслаҳат органи (ҲМО)нинг IX йиғилишида иштирок этдилар.

Кун тартибига ҲМОнинг янги аъзолари – Буэнос-Айрес шаҳар бошқармаси ва Қатар молия марказини қабул қилиш масаласи, шунингдек, блокчейн технологияларини ривожлантиришнинг кейинги истиқболлари муҳокамаси киритилди.

INATBA ҲМО – бу маълумотларнинг тақсимланган реестри технологиясини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳаларини тартибга солувчи органлар, давлат органлари ва бошқа халқаро ташкилотлари ўртасидаги кўп томонлама мулоқот майдони ҳисобланади. Бугунги кунда AҚШ Федерал резерв тизими, Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги, Германиянинг Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш федерал вазирликлари ва бошқалар INATBA ҲМО аъзолари қаторидан жой олганлар.

 

Маълумот учун:

2022 йил октябрь ойида Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги INATBA Директорлари Кенгашининг таклифига биноан ҲМОнинг расмий аъзоси этиб қабул қилинди.

INATBA – бу истиқболли рақамли технологияларни фаол ривожлантириш ва жорий этишга кўмаклашиш мақсадида 2019 йилда ташкил этилган ва халқаро тан олинган тузилма ҳисобланади.

Aгентликнинг INATBA ҲМОга аъзолиги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий давлатларнинг тартибга солувчи органлари ва хусусий сектор вакиллари билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этишга, крипто-активлар айланмаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш ва маълумотларнинг тақсимланган реестри (“блокчейн”) технологиясини жорий этиш соҳасида илғор тажриба алмашишга хизмат қилади.