logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

ИЛМА вакилларининг ConFEAS-2024 конференциясида иштироки

19.04.2024
1514

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ConFEAS-2024 конференцияси бу йил “Бозор инфратузилмалари ва воситачиларнинг иқтисодиётдаги ўрни” концепциясига бағишланади.

ConFEAS-2024 турли мамлакатлардан 200 га яқин иштирокчиларни - биржалар, марказий депозитарийлар, банклар, тартибга солувчи ташкилотлар, инвестиция фирмалари ва халқаро молия институтлари вакилларини - замонавий капитал бозорларидаги сўнгги тенденциялар, муаммолар ва имкониятларни муҳокама қилиш учун бирлаштирди.

– Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида капитал бозори, биржа ва банк-молия секторини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар изчил амалга ошириб келинмоқда. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, уларда қимматли қоғозлар бозори ҳажмини 8 миллиард АҚШ долларига етказиш, пай ва венчур фондлари фаолиятини ташкил этиш орқали портфел инвестициялар ҳажмини икки баробар ошириш, “халқ IPO”сини ўтказиш, аҳолини IPO да иштирок этишга рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, шунингдек, хорижий номинал инвесторлар ва кастодиан-банкларнинг маҳаллий капитал бозорида иштирок этиши учун инфратузилмани яратиш ишлари назарда тутилган”, — таъкидлади Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак ўзининг кириш нутқида.

Молия бозорлари архитектураси инфратузилмалари, капитал бозорларини ривожлантириш тенденциялари ва муаммолари, капитал бозорларидан ташқарида сотиладиган воситаларнинг тартибга солинадиган бозорлари, молиявий воситачилик, унинг муаммолари ва бизнес имкониятларини муҳокама қилишга бағишланган панель муҳокамаларида 40 дан ортиқ маърузачилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Агентлик вакиллари панель сессия ва муҳокамаларда сўзга чиқиб, Ўзбекистонда капитал бозорини тартибга солиш ва крипто-активлар айланмаси соҳасига оид маълумотларни тақдим этдилар.