Ёпиш
dark/lightmode
special-mode
NAPP

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги -
крипто-активлар айланмаси, капитал бозори, суғурта, электрон тижорат, лотерея ташкил этиш ва букмекерлик фаолияти соҳаларини тартибга солиш, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича ваколатли давлат ташкилоти.

Нима билан шуғулланамиз arrow-right

Янгиликлар

ИЛМА вакиллари CIFC (Корея) семинарида иштирок этдилар

28.09.2025
167

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги вакиллари Корея Республикаси Халқаро молиявий ҳамкорлик кенгаши (CIFC) томонидан 2025 йилнинг 21-27 сентябрь кунлари Сеул шаҳрида бўлиб ўтган ўқув семинарида иштирок этдилар.

Семинар капитал ва суғурта бозорларини ривожлантириш мавзуларига бағишланди.

Маърузалар Корея фонд биржаси, Корея молия институти, Корея активларини бошқариш корпорацияси, Корея молиявий инвестициялар ассоциацияси, Корея капитал бозори институти, Корея Республикасининг молиявий хизматлар комиссияси вакиллари томонидан ўқилди.

Маърузалар Корея молия соҳаси тузилмаси, облигациялар ва капитал бозорларини ривожлантириш, молия секторини рақамлаштириш соҳасидаги ташаббуслар, тартибга солиш ва назорат воситаларидан фойдаланиш, янги йўналишлар, жумладан, виртуал активларни қамраб олди.

Суғурта соҳаси вакиллари Тинч океани суғурта конференциясида ҳам иштирок этиб, Корея ва Тинч океани ҳудудидаги мамлакатларнинг етакчи суғурта ташкилотлари билан тажриба ва фикр алмашдилар.

Суғурта бўйича маърузаларда соҳанинг асосий жиҳатлари, жумладан суғурта маҳсулотларининг эволюцияси, Корея суғуртани ривожлантириш институтининг фаолияти ва стратегик роли, суғурта фирибгарлигининг олдини олишга қаратилган замонавий ёндашувлар, Корея Республикасида суғурта секторини тартибга солиш муҳити ҳақида атрофлича маълумот берилди.