logo
connect
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
FAQ

Янгиликлар

foto

Агентлик ва OХММ қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди

23.11.2023
1959

2023 йил 23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва OХММ (Остона халқаро молиявий маркази) молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси ўртасида капитал бозори, суғурта ҳамда крипто-активлар айланмаси соҳаларида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва қўшма ташаббусларни ривожлантиришга қаратилган ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

OХММ молиявий хизматларни тартибга солиш қўмитаси (Astana Financial Services Authority, AFSA) Остонанинг мустақил регулятори ҳисобланади. AFSA Марказнинг молиявий ва ёрдамчи хизматларини кўрсатувчи иштирокчилари фаолиятни, шунингдек OХММ ҳудудида капитал бозорларидаги фаолиятни тартибга солади.

Томонлар рискларни аниқлаш, қимматли қоғозлар, суғурта ва крипто-активлар бозорини назорат қилиш бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, ушбу соҳаларда қўшма илмий-тадқиқот ва таълим лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик фаолиятининг аниқ режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ниятида.

“Бугунги англашув меморандумининг имзоланиши Ўзбекистон ва Қозоғистонда қимматли қоғозлар, суғурта ва крипто-активлар бозорини янада ривожлантириш, тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича умумий ёндашувларни ишлаб чиқишда ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни кучайтиришга ёрдам беришига ишончим комил”, — деди Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари Вячеслав Пак.